СУД РАИСИ ЎЗИ ТАЪЛИМ ОЛГАН МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ

05 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан  илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” асосида  ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишмоқда.

Мазкур ташаббусдан руҳланган Фарғона вилояти Қўштепа тумани маъмурий  судининг раиси Қ.Абдуллаев ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини орттириш, улар маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш, китобхонликни оммавийлаштириш мақсадида синфдошлари билан биргаликда ўзи ўқиган Ёзёвон туманидаги 1-сонли мактабга китоблар совға қилди.

Бундан мактаб жамоаси ва ўқувчилар бениҳоя хурсанд бўлишди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: