Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Юлдуз Раҳимовадан Олий судга ташаккурнома келди. Унинг қисқача мазмуни қуйидагича:
Мен Раҳимова Юлдуз Ҳошимовна 1964 йилда туғилганман. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшайман, 3 нафар фарзандим бор. Отам Раҳимов Ҳошимжон 1989 йилда вафот этган. Оилада 8 фарзанд эдик. Опаларим, акам уйли-жойли бўлиб чиқиб кетишган. Онам 12 сотих ҳовлимизнинг ½ қисмини 2000 йил 18 май куни нотариус орқали менга ҳадя қилиб берди.
2014 йилга келиб, акам Р.Б. опаларимни ёнига олиб, мерос талашиб, ҳадя шартномасини бекор қилди. Шундан сўнг 5 йил судма-суд сарсон бўлдим.
2018 йил 14 август куни суд қароридан норози бўлиб, Олий суд судьяси Ш.Ахатовага мурожаат қилганимда менга тўғри ҳуқуқий тушунтириш берди ва Олий судга назорат тартибида ариза бердим.
2018 йил 15 октябрь куни ишим Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан видеоконференцалоқа режимида (Олий суд судьялари Х.Ёдгоров, Б.Тангабоев, Г.Мирзаева) очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва келишув битими асосида ҳадя шартномани тиклаб беришди.
Мен, аввало, муҳтарам Юртбошимизга, шунингдек, Олий суд судьяларига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Ҳурмат билан, Қўқон шаҳридан Юлдуз Раҳимова
Фикр қолдириш