06 апрель 2019
Самарқанд Давлат университетида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ва Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ҳамкорлигида талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Унда Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси М.Тажибоев сўзга чиқиб, “Шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” ғоясини тизимли ва узвий ташкил этиш юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда Фармонда белгиланган “Юксак ҳуқуқий маданият-мамлакат тараққиёти кафолати” ғояси асосида вилоятдаги ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эришиш ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун билишлари лозим бўлган тавсиялар ва ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Ж.Элимов
Фикр қолдириш