06 апрель 2019
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳар бир ноқонуний ҳатти-ҳаракат у хоҳ атайлаб, хоҳ бехосдан қилинган бўлсин, жавобгарлик муқаррар.
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди очиқ суд мажлисида судья З.Ибрагимовнинг раислигида судланувчи Г.Х.га оид жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди.
Г.Х. гуруҳ бўлиб, Р.Б. ва Р.Л. билан бир олдиндан жиноий тил бириктириб, Қозоғистон Республикаси “Сариагач” тумани ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегарасидан ўтиш қоидасини бузиб, қонунга хилоф равишда кириб келган.
Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Нурота туман хотин-қизлар қўмитасининг Г.Х.ни кафилликка олиш тўғрисидаги илтимосномасини эшитиб, судланувчининг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳисобга олиб, ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тегишли қарор чиқарди.
Даврон Ботиров
Фикр қолдириш