ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ

06 апрель 2019

Аввал хабар берганимиздек, 4-5 апрель кунлари Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари Андижон вилоятида сайёр қабуллар ўтказди. Сайёр қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди. Процессуал қонун талабалари асосида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланганларга жазо тури енгилроғи билан алмаштирилди.

Балиқчи туман тиббиёт коллежи биносида Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди судьяси М.Сиддиқов раислигида 1976 йилда туғилган И. М.га доир жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 2018 йил 5 июндаги ҳукмига мувофиқ И.М. Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЖК 45-моддасига асосан 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Маҳкума И.М. Балиқчи тумани ИИБ Пробация гуруҳи томонидан 2018 йил 7 июль куни ҳисобга олиниб, жазо ўташ тартиби ва қонун-қоидалари билан ёзма равишда таништирилган ва аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келмоқда. Жазо ўташ давомида жазоланмаган. Иш жойидан ижобий тавсифланган. У жазонинг учдан бир қисмидан кўпроқ муддатини ўтаганлиги, меҳнат жамоаси ўртасида меҳнатсеварлиги билан эътибор қозонган.

balikci2.png

Суд Балиқчи тумани Ички ишлар бўлими тақдимномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб, И.М.ни 2 йил муддатга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 1 йил 3 ой 3 кунини Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўташдан шартли озод қилди.

Ўша куни бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида судланганлар С.Абдуллаев, Ж.Абдуманнобов, С.Исоқова, Б.Раҳимовлар ҳам жазодан шартли озод қилинди.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: