06 апрель 2019
Хабар берганимиздек, Олий суд раиси К.Камилов 2-4 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди. Ғиждувон, Қоракўл туманларида ва Бухоро ва Когон шаҳарларида ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида жами 240 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг 110 таси жиноий, 89 таси фуқаролик, 17 таси маъмурий, 14 тасини иқтисодий ишларга тааллуқли бўлди.
Бундан ташқари қабул давомида ички ишлар, давлат хизматлар агентлиги ва Мажбурий ижро буюросига тааллуқли 10 та мурожаат келиб тушди.
Қабул жараёнида 134 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 79 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди.
Келиб тушган мурожаатлардан бирида фарзандига нисбатан жиноят иши юзасидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўралди. Мурожаат жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан кўрилиб қаноатлантирилди. 3 нафар маҳкумнинг оила аъзолари ариза билан мурожаат қилиб, фарзандларига нисбатан тайинланган жазоларни енгилрок жазо турига ўзгартишни сўрган.
Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди шу куннинг ўзида келиб тушган аризаларни тақдимномалар билан бирга кўриб чиқиб, маҳкумларга тайинланган жазо енгилроқ жазо турига ўзгартирилди.
Қабулга келган фуқароларнинг 14 нафари Олий суд раисига ташаккурнома билдирди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш