НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ БРИФИНГ ЎТКАЗДИ

16 апрель 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 июлдаги Фармони 1-бандида судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган.

Навоий вилоятининг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги қонун ҳужжатлари, судлар томонидан 2019 йилнинг 1-чораги мобайнида кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек иш тоифалари таҳлили юзасидан ОАВ вакиллари учун ахборот берди.

Брифингда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Суд раислари ўз чиқишларида Президентимиз ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришишда юксак самаралар бераётганини таъкидлашди.

– Жорий йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судлари томонидан 289 нафар шахсга нисбатан 225 та жиноят иши кўриб чиқилган, – дейди жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси А.Рузиқулов. – Ушбу даврда вилоятда судланганлар сони 229 нафар шахсни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54,5 фоизга камайган.

54 нафар шахсга нисбатан 47 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

1 нафар шахс биринчи инстанцияда, 1 нафари юқори инстанцияда оқланган.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардан келиб чиқиб, 49,7 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Процессуал қонун талабалари асосида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланганлардан 3 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан шартли равишда озод қилинди. 30 нафар шахслар тайинланган жазонинг ўталмаган қисми ЖКнинг 74-моддасига асосан енгилроғига алмаштирилиб, шу даврда 45 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли озод қилинди.

Шунингдек, 12 нафар шахс Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан манзил-колонияларга жазони ўташ учун ўтказилди.

Навоий вилоят Иқтисодий суди раиси Т.Абдраманов Иқтисодий судлари томонидан 2019 йилнинг 1-чорагида жами 815 та иш кўриб чиқилганлигини таъкидлади. Ушбу кўрилган ишларнинг 430 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар, 377 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар, 8 таси банкротлик ишларни ташкил этганлигини баён этди.

Кўрилган ишлар бўйича даъвогарлар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлар фойдасига 66 млрд. 603 млн. сўм зарарлар ундирилган. Низоли ишларнинг 484 таси ёки 59,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Даъво ариза ва аризаларини тақдим этишда республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи 172 млн. сўмни, суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори 1 млрд. 706 млн. сўм сўмни ташкил этган.

Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошев ўз ахборотида Маъмурий судлар томонидан ўтган биринчи чорак давомида 4.767 нафар шахсга нисбатан 3.823 та маъмурий иш, 217 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар, 757 та материаллар кўриб тамомланганлигини таъкидлади.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, вилоят бўйича умумий маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинланган шахслардан 2.650 шахсга ёки 55,6 фоизига жарима жазолари, 68 шахсга ёки 1,4 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 159 шахсга нисбатан ёки 3,3 фоиз шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 12 шахсга нисбатан ёки 3 фоиз шахслар депортация қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судлари томонидан ҳам ўтган даврда одил судловни амалга ошириш борасида муайян ишлар қилинди, – дейди фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Джумаев. – Хусусан, вилоят ва туманлараро судларда биринчи чоракда 1.759 та фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб, ҳал қилинди.

Бу кўрсаткич 2018 йилнинг 1-чорагига нисбатан 455 тага камайганлигини кузатиш мумкин. Жами кўрилган 1.759 та фуқаролик ишларидан 1.493 таси ёки 84,9 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган.

Навоий вилояти судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.

 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: