ҚОНУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

17 апрель 2019

Ғиждувон туманидаги “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ биносида Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди томонидан семинар машғулоти ташкил этилди. Унда Шофиркон ва Ғиждувон туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, банк ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
 
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига Соддалаштирилган тартибда иш юритиш деб номланган янги боб қўшилди.
 
Семинарда асосий эътибор мазкур қонун моҳиятини тадбиркорлик субъектларига тушунтиришга қаратилди. Бу ҳақда Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Салимов маъруза қилди. 
 
Семинарда Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди. Маърузачи иш кўриш муддатлари хусусида ҳам фикр юритди.
 
Семинарда тадбиркорлик субъектларининг саволларига батафсил жавоб берилди.    
    
 
Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: