ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ЖАМОАТЧИЛИККА АХБОРОТ БЕРИШДИ

18 апрель 2019

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди мажлислар залида Тошкент шаҳар судлари томонидан 2019 йил биринчи чорак якунлари бўйича жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

Брифингда Тошкент шаҳридаги жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлар раислари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” жамоат фонди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
Брифингда дастлаб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Бахтиёр Исламов ахборот берди.
 
Таъкидландики, 2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 1.693 нафар шахсга нисбатан 1.327 та жиноят иши кўриб тамомланган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 28,1 фоизга, ишлар бўйича эса 27,3 фоизга камайган. 
 
 
Жумладан, 38 нафар шахс оқланиб реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 1.420 нафарни ташкил этиб, шундан 459 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 839 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 70 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
 
Шунингдек, 145 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди. 638 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан аввал шартли озод қилинди, 37 нафарига тайинланган жазо енгили билан алмаштирилди. 324 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган ёки қайта малакаланган. 
 
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, безорилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.
 
Судлар томонидан ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 248 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. Етказилган 26,4 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 140 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
 
Суд тизимидаги ислоҳотлар сабаб 548 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 41,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
 
– Тошкент шаҳар ва туман маъмурий судларига биринчи чоракда 14 090 нафар шахсга нисбатан 12 910 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи босқичда кўриш учун келиб тушган, – дейди Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси Неъмат Акбаров, – Шундан ички ишлар органларидан 8.273 нафар шахсга нисбатан 7.259 та, прокуратура органларидан 619 нафар шахсга нисбатан 570 та, солиқ идораларидан 1.824 нафар шахсга нисбатан 1.725 та, божхона органларидан 872 нафар шахсга нисбатан 855та, бошқа идоралар томонидан 2.502 нафар шахсга нисбатан 2.501 та маъмурий иш келиб тушган. 
 
Шундан 8.883 та маъмурий иш бўйича 9.620 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси, 127 та иш бўйича 128 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 605 та иш бўйича 688 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 19 та маъмурий иш бўйича 20 нафар шахсга нисбатан маъмурий депортация жазоси қўлланилган. 
 
Ҳисобот даврида 2.949 нафар шахсга нисбатан 2.633 та маъмурий ишлар тугатилган. 
 
2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар туманлараро судлари томонидан 6097 та фуқаролик иши тамомланган. Шундан 4 минг 214 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. 980 та даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган, 302 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган, 601 та даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
 
2. 470 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган. Бундан ташқари, фуқаролик ишларини кўриш вақтида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан турли идоралар ва мансабдор шахслар номларига жами 60 та хусусий ажримлар чиқарилган.
 
– Биринчи чорак давомида Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий судига, жами 8.960 та ариза ва даъво аризалар келиб тушган, – дейди Тошкент шаҳар иқтисодий суди раиси Лутфулла Абдуллаев. – Шундан 5.517 та ариза ва даъво аризалар мазмунан кўриб чиқилиб, 4 минг 671 таси қаноатлантирилган, 511 таси рад қилинган, 157 таси бўйича иш юритиш тугатилган. 240 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.
 
Ишларнинг 1052 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган. Берилган даъволар бўйича даъвогарлар фойдасига, жами 483 млрд. 277 млн. сўм ундириш бўйича ижро варақалари берилган. Шунингдек, 14 млрд 732 миллион сўм давлат божини бюджетга ундириш бўйича ижро варақалари берилган. Тарафлар томонидан 2 млрд. 682 миллион сўм давлат божи ихтиёрий тўланган. 
 
Судьялар томонидан иқтисодий низоларни кўриш жараёнида, жами 16 та ҳуқуқий таъсир чоралари, яъни 1 та моддий, 1 та маъмурий, 11 та интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 3 та бошқа хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
 
Брифингда Тошкент шаҳар судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.
 
 
Зокиржон Қўзибоев,
Олий суд Матбуот хизмати катта консультанти 
 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: