ОЛИЙ СУД ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

18 апрель 2019

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири судланган шахсларнинг озодликка чиққач,  ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиб, оиласи бағрида эмин-эркин  ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган дастурларни ҳаётга тадбиқ этишдир.

Олий суднинг Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан тузилган Меморандумга асосан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланувчиларни озодликка чиқишига имкон берилиб, жамиятга фойдаси тегадиган меҳнат билан шуғулланиш шароити яратилмоқда.  

 
Хусусан, 2018 йилда мазкур идоралар кафиллиги асосида жами 1 197 нафар судланувчига нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
 
2019 йил 1 чораги мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жами 7 649 нафар шахс судланган. Судланганларнинг 942 нафарини аёллар, 223 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 102 нафарини ёшлар ташкил этади. 
 
Жиноят ишлари кўрилиб, судланган 942 нафар аёлнинг 121 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 717 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган бўлса, 104 нафарига нисбатан шартли ҳукм ўқилган.
 
Мазкур аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг аксарият қисмини фирибгарлик, давлат чегарасидан белгиланган тартибни бузиб ўтиш, ўғирлик, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, пора бериш, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш каби жиноятлар ташкил этади. 
 
Аёллар жиноятчилигининг олдини-олиш ва судланган шахсларни кенг жамоатчилик назорати остида қайта тарбиялаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида судланган аёллардан 45 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. 11 нафари эса шартли озодликка чиқарилиб, оиласи бағрига қайтишига имкон берилди. 
 
Муқаддам судланиб, жазо муддатини ўтаётган 597 нафар аёл жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 100 нафар аёлнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган. 
 
Бундан ташқари, судланган жами 3102 нафар ёшларнинг 821 нафари озодликдан маҳрум қилиш, 2088 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, 193 нафарига шартли ҳукм чиқарилган.
 
Ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг аксарият қисмини ўғрилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, фирибгарлик, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик каби жиноятлар ташкил этади. 
 
Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 69 нафар ёшларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиб, 17 нафарига шартли ҳукм ўқилган.
 
Муқаддам судланиб, жазо муддатини ўтаётган 2 138 нафар ёшлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 668 нафарининг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган.
 
Шунингдек, 223 нафар 60 ёшдан ошган судланганларнинг 31 нафари озодликдан маҳрум қилиш, 176 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, 16 нафарига нисбатан шартли ҳукм чиқарилган.
 
Муқаддам судланиб, жазо муддатини ўтаётган 25 нафар 60 ёшдан ошган шахснинг жазоси енгили билан алмаштирилиб, 120 нафари жазосини ўташдан муддатидан илгари озод қилинган. 
 
Шу каби маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган кафиллик хатлари асосида 310 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиб, 42 нафар шахсга нисбатан шартли ҳукм чиқарилган.
 
 
Нодирбек Мўминов,
Олий суд катта консультанти

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: