Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди.
Муддатли ҳарбий хизматга боришнинг ҳам ўз талаб ва қоидалари бор.
Афсуски, баъзилар бу борада қонуний йўлни унутиб, фирибгарларнинг тузоғи илиниб, чув тушмоқда. А. О. қўшниси А. Р. нинг оёғида варикоз касаллиги боис вилоят чақирув комиссиясини тиббий кўригидан ўта олмаган. У қўшнисини муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлиб, Фарғона шаҳрида яшовчи Д. Тошходжаевани топди.
Д. Тошходжаева А. О. ни ишончига кириб, унинг танишини ўзининг юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказиб, бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга жўнатишини ваъда қилди.
Уни алдаб, ваколатли мансабдор шахсларга 500 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилган.
Фирибгарнинг “ҳожатбарорлиги” узоққа чўзилмади Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Д. Тошходжаева муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга келишилган 500 долларни олган вақтда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д. Тошходжаевага нисбатан тегишли жазо тайинланди.
ЎзА
Фикр қолдириш