СУДЛАРДА ОШКОРАЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА

21 апрель 2019

Тошкент вилояти жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раисларининг  иштирокида ўтказилган брифингда Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси Дилшод Таджибаев жорий йилнинг биринчи чораги давомида судлар томонидан 1.380 нафар шахсга нисбатан 1 минг 51 та жиноят ишлари кўриб чиқилганлигини таъкидлади.
 
Шулардан 1.130 нафар шахсга нисбатан 820 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, 226 нафар шахсга нисбатан 211 та ишлар тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди. 
 
Жиноят оқибатида етказилган 54,2 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарни қоплаган 82 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. 
 
 
 brifing5.png
 
 
97 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинди.
 
Жами кўриб тамомланган ишлар бўйича шахсларнинг 130 нафарини ёки 9,4 фоизини аёллар ташкил қилиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 54 нафарга ёки 29,3 фоизга камайган. Бироқ, Олмалиқ шаҳрида, Қуйичирчиқ туманида 4 нафардан, Оққўрғон туманида 3 нафарга, Чирчиқ шаҳрида ва Пскент туманида 2 нафардан, Оҳангарон шаҳрида 1 нафарга ортган.
 
Ишлари судда кўрилган вояга етмаган шахслар 22 нафарни ёки 1,6 фоизи ташкил этган бўлиб, 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 24 нафарга ёки 52,2 фоизга камайган. Лекин, Бекобод шаҳрида 2 нафарга, Чирчиқ шаҳрида, Тошкент ва Қибрай туманларида 1 нафардан ортган.
 
Жиноят ишларини судда кўришда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, Маҳалла, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси вакилларини жамоат ҳимоячиси сифатида иштироки таъминланиб, улар томонидан билдирилган кафиллик хатлари асосида 44 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган турдаги жазолар тайинланди.
 
brifing6.png
 
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида судьялар томонидан маҳалла фуқаролар йиғини, ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда жами 268 та очиқ мулоқотлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 236 марта чиқишлар амалга оширилди.
 
Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг, судья томонидан унинг мазмун-моҳияти суд процессининг барча иштирокчиларига тўлиқ тушунтириб берилмоқда.
 
Брифингда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Олимжон Исмаилов, Тошкент вилоят иқтисодий суди раиси Рустам Расулов, Тошкент вилоят маъмурий суди раиси Муроджон Абобакировнинг ахборотлари ҳам тингланди.
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: