МАМЛАКАТНИНГ ЭНГ ОЛИС ҲУДУДЛАРИДА ЁХУД ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ХУСУСИДА

24 апрель 2019

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

 

Шу мақсадда Олий суд раҳбарияти ва судьялари томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари  Б.Исаков ҳамда Олий суди судьялари 23 апрель куни мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида сайёр қабул ўтказди.
 
Сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди. 
 
Қабул давомида 56 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг арзлари эшитилди. 12 нафар фуқаронинг аризалари  назорат тартибида қабул  қилинди. 44 нафар фуқарога судга  шикоят қилиш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
 
Шунингдек, сайёр қабул жараёнида жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича илтимосномалар кўриб чиқилди ва 19 нафар шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди. 
 
Бундан ташқари судга оид бўлмаган мурожаатлар ҳам тингланиб, улар бўйича сектор раҳбарлари жалб қилинди ҳамда муаммолар жойида бартараф этилди.
 
Сайёр қабул доирасида  Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков  Қўнғирот туманида жойлашган Халқ қабулхонасига туркум ҳуқуқий адабиётлар совға қилди.
 
Сайёр қабуллар бугун Амударё ва Элликқалъа туманларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: