131 НАФАР МАҲКУМ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ЭТИЛДИ

24 апрель 2019

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари  Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Ургут туманида ташкил этилган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишди.

Сайёр қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди. 
 
Сайёр судларда 31 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Шунингдек, аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш  ва синов муддатини ўтаётган 131 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин озод этилди. 2 нафар судланувчига доир иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилиб, суд залида қамоқдан озод қилинди ҳамда 1 нафар судланувчи ЖКнинг 70-моддасига асосан тайинланган жазодан озод қилинди.
 
Сайёр қабулларда суд залидан озод бўлган ҳамда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган 78 нафар фуқаро ва уларнинг оила аъзолари Президентимизга, Олий суд раҳбарларига ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар.
 
Пастдарғом туманида ўтказилган сайёр қабулда 102 нафар фуқаро қабул қилинди. Улардан 11 нафарининг аризаси назорат тартибида, 17 нафарининг аризаси ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
 
Мурожаатларнинг 72 таси судга оид, , 4 та шикоят судьянинг, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норозилик, 25 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлди.
 
Сайёр қабулларда 40 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, 25 та мурожаат жойида ҳал этилди. 37 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.
 
Ургут туманида ўтказилган сайёр қабулда 46 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди, улардан 10 та аризаси назорат тартибида кўриб чиқиш учун, 13 та  ариза ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
 
Мурожаатларнинг 35 таси судга оид, 1 та ҳокимият томонидан уй-жой берилмаётгани, 1 та оилани тиклаш, 4 та суд қарорларининг ижроси, 5 та бошқа масалаларга тааллуқли бўлди.
 
Сайёр қабулларда 18 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, 5 та мурожаат жойида ҳал этилди. 23 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.
 
Аҳоли билан учрашувлар доирасида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров томонидан Самарқанд шаҳридаги 10-сонли Меҳрибонлик уйига ҳуқуқий адабиётлар совға қилинди. 
 
 
Олий суд Матбуот хизмати

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: