ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

24 апрель 2019

Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекциясида Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга  катта эътибор берилмоқда. Улар  учун барча шароитлар яратилган. Бу борада Президентимизнинг бир неча Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Учрашувда Тошкент туманлараро суди раиси С.Солиев тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумот берди.
 
Тадбирда тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари бўйича тушунтириш берилди.
 
Тошкент туманлараро Иқтисодий суди 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: