ЖАРИМАНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ БЕРИШ ЭВАЗИГА ПОРА ОЛМОҚЧИ БЎЛДИ

25 апрель 2019

Фарғонада “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Қува тумани филиали масъул ходимларининг тамагирлиги фош этилди.

 

Нурилло Аҳрорқулов мазкур филиалда “Автоматлаштирилган компьютер тизими” бўлими бошлиғи вазифасида ишларди. У бош муҳандис Азизбек Холбеков ва филиалнинг бошқа назоратчилари билан бирга фуқаро Х. Халиловга қарашли Қува туманидаги “Сўфи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Гулшаной болалар ўйингоҳи” хусусий корхонасининг футбол ўйингоҳида текшириш ўтказди. Текшириш жараёнида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати аниқланиб, далолатнома расмийлаштириб, 4 миллион 284 минг сўм жарима ҳисобланди. Аммо улар расмийлаштирилган жарима пулларини корхона ҳисоб рақамига тушириш ўрнига тамагирлик йўлини танлашди. 

Н. Аҳрорқулов ва А. Холбековлар олдиндан тил бириктириб, далолатнома орқали расмийлаштирилган 4 миллион 284 минг сўмни ноқонуний тарзда йўқ қилиб бериш эвазига Х. Халиловдан пул ундириш пайида бўлди. 

Ваҳоланки, бундай ҳолатда далолатнома 3 кунлик муддат ичида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонасига топширилиши ва ўша ердаги дафтарга қайд қилиниб, назоратга олиниши лозим эди. Аммо улар нафс куйида бу қоидаларни унутди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н. Аҳрорқулов Х. Халиловдан далолатнома ва қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 1 миллион сўмни А. Тоштемиров орқали олмоқчи бўлган вақтда ушланди. 

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди томонидан Қува туманидаги “Раста” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Н. Аҳрорқулов ва А. Холбековларнинг жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга тегишли жазо тайинланди. 

 

ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: