30 апрель 2019
Бугунги кунда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш долзарб масалалардан биридир.
Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган халқ депутатлалари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 43-сессиясида мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Унда Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров сўзга чиқди.
Сессияда вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги масаласи муҳокама этилди.
Шу куни Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилдоят суди раиси Д.Абдусаттаров ҳамроҳлигида “Болалар шаҳарчаси” меҳрибонлик уйида бўлиб, у ерда тарбияланаётган болажонларга 20 номдаги китоблар совға қилишди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш