ЖУРНАЛИСТ ТУҲФАСИ

07 май 2019

Мактаб зиё маскани. Ҳаммамиз мактабда ўқиганмиз, камолга етганмиз. Билимимизни бойитиш мақсадида мактаб кутубхонасидан фойдаланганмиз.

 zurnalist1.png

Бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида таълим масканларига катта эътибор берилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим ташаббус – катта-кичик раҳбарлар, турли соҳалар мутасаддиларининг ўзлари ўқиган мактабларга китоблар совға қилишлари анъанага айланди.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий суди муассислигидаги “Куч – адолатда” газетасининг Самарқанд вилояти мухбири Абдуҳамид Худойбердиев ўзи ва фарзандлари таҳсил олган Нарпай туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналари жамланган бадиий асарларни туҳфа қилди.

Бундан мактаб ўқувчилари бениҳоя хурсанд бўлишди.

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: