Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 18 май куни Навоий вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.
Сайёр қабуллар Хатирчи туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежи биносида ва Қизилтепа тумани Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида жами 72 нафар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 66 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 4 та назорат тартибидаги шикоятлар,
1 нафар фуқаронинг аризаси ҳамда 1 нафар фуқаронинг ташаккурномаси қабул қилинди.
Хусусан, Хатирчи туманида ўтказилган сайёр қабул давомида
53 нафар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, шундан жиноят ишлари юзасидан мурожаатларнинг 18 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқародан назорат тартибидаги шикоят, 1 та ариза ва 1 та ташаккурнома қабул қилинди;
Фуқаролик ишлари бўйича 26 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 24 та мурожаатлар бўйича тушунтириш берилиб, 2 нафар фуқаролардан назорат тартибидаги шикоятлар қабул қилиб олинди;
Маъмурий ишлар бўйича мурожаат қилган 4 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди;
Шунингдек, иқтисодий судлар фаолиятига доир 3 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қизилтепа туманида ўтказилган сайёр қабул давомида
19 нафар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, шундан жиноят ишлари бўйича мурожаат қилган 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар бўйича 11 нафар фуқаро қабул қилиниб, 10 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳолда 1 та шикоят назорат тартибда қабул қилинди;
Маъмурий ишлар бўйича 1 нафар, иқтисодий суд масалалари бўйича 2 нафар фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул жараёнида жами 68 нафар фуқародан ташаккурнома ва миннатдорлик хатлари келиб тушди.
Бундан ташқари, Олий суд раҳбариятининг сайёр қабуллари давомида суд ҳукмларига асосан озодликдан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб турган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан жазоларни ижро этиш идоралари томонидан жами 143 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар судда кўрилиб, қаноатлантирилди.
Жумладан, 45 нафар шахс суд ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан озод қилинган бўлиб, 25 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғига алмаштирилди.
Кўрилган материаллар бўйича 8 нафар маҳкум қамоқдан озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.
Шунингдек, 73 нафар маҳкум енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш