СУД БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Судларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, судья ва суд ходимларининг ишлашлари учун муносиб шароитлар яратиш ҳукуматимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.
Бу борада 2019 йилга мўлжалланган манзилли Дастур асосида қатор ишлар олиб борилаётир.
Куни кеча фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Судьялар Олий кенгаши раиси У.Мингбоев, Олий суд раиси К.Камилов, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори Б.Тешабоев, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва Миробод туманлараро суди раислари, маҳалла фаоллари ҳамда қурувчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Давлатимиз томонидан судларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, судья ва суд ходимларига, судга ташриф буюрувчиларга яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, қурувчилар меҳнатига ташаккурлар айтишди.
Тадбир иштирокчилари қисқа фурсатда реконструкциядан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган суд биноси шароитлари билан яқиндан танишишди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш