ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

Сирдарё вилоят иқтисодий суди, вилоят божхона ва солиқ  бошқармалари ҳамда Марказий банкнинг Сирдарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Бегимова иштирок этиб, иқтисодий судларда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалга оширилган ишлар, Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, судда кўрилган низо турлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Суд раиси тадбиркорлик субъектлари вакилларининг саволларига батафсил жавоб берди.

Бундай сайёр учрашувлар режа асосида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: