ЎЗБЕКИСТОН «МИЛИЦИЯ» АТАМАСИДАН ВОЗ КЕЧДИ

26 май 2019

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади



Унга кўра, бир қатор моддаларда «Милиция ходими» деган атама «Ички ишлар органлари ходими» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Хусусан:

194-модданинг:

номидаги «Милиция ходимининг» деган сўзлар «Ички ишлар органлари ходимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик»;

195-модданинг:

номидаги «Милиция ходимларининг» деган сўзлар «Ички ишлар органлари ходимларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ички ишлар органлари ходимининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш»;

196-модданинг:

номидаги «милициянинг» деган сўз «ички ишлар органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

диспозициясидаги «милициянинг» деган сўз «ички ишлар органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

199-модданинг диспозициясидаги «Милиция» деган сўз «Ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

242-модда биринчи қисмининг 4-бандидаги «(милиция)» деган сўз чиқариб ташлансин;

Шу билан бирга яна бир қатор моддаларда «Милиция ходими» деган атама «Ички ишлар органлари ходими» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: