ҲУҚУҚИЙ ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши кураш, уларнинг олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар белгиланган. Бу борада Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари, тегишли идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, жамоатчилик тузилмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш учун муайян профилактик ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қувасой шаҳар “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Б.Вахобов ҳамда Қувасой шаҳар маьмурий судининг раиси М.Абдубаннабов томонидан фуқаролар билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида ҳаётга ва соғлиққа қарши жиноятлар, бу турдаги жиноятларнинг содир этилиш сабаблари, шарт-шароитлари ва уларни олдини олиш чоралари ҳамда 2019 йилнинг 6 ойи давомида Қувасой шаҳрида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга судьялар тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

Жиноят ишлари бўйича
Фарғона вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: