САЙЁР ҚАБУЛЛАР – ХАЛҚНИНГ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ ЭНГ МАҚБУЛ ЕЧИМИ

27 май 2019

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”  тамойили юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

sajer.png

Ашу шу тамойил атрофида жисплашган Бухоро вилоят судлари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларнии аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаролик, жиноят ишлари бўйича ва маъмурий, иқтисодий судлар раислари иштирокида жорий йилнинг 25 май куни Вобкент туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул иштирок этган туман фуқароларининг судларга оид ҳамда бошқа ижтимой, иқтисодий муаммолари тингланиб, уларни жойида бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

 Сайёр қабулда 4 нафар фуқаронинг қурилиш ташкилотида ишлаганлиги ҳамда меҳнат қилган даврда иш ҳақларини ололмаётганлиги ва 1 нафар фуқаронинг қарз ундириш юзасидан қилган мурожаатлари бўйича уларга меҳнатга оид барча ҳуқуқ ва кафолатлари ва қарз ундириш бўйича қонунчилик талаблари батафсил тушунтирилиб, тегишли даъво ариза билан мурожаат қилиши ҳамда даъво аризанинг расмийлаштириш тартиби бевосита кўрсатиб берилди.

 Тўғридан-тўғри бўлиб ўтган сайёр қабулда туман аҳолиси томонидан фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан кўриб тугатилган ишлар бўйича йўлланган мурожаатлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, туман аҳолисини қизиқтирган турли соҳадаги жумладан. оила ва никоҳ, мерос, ер ва уй-жой низолари, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши билан боғлиқ мол-мулкни компенсация қилиш, ишларни буйруқ тартибида иш юритиш, давлат божи масалалари юзасидан берилган саволлар бўйича батафсил жавоблар берилди.

 

А.Икромов,
Фуқаролик ишлари бўйича
                                                                                 Бухоро вилоят суди раиси  

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: