СУДЬЯЛАР БРИФИНГ ЎТКАЗДИ

29 май 2019
Тошкент шаҳар судлари раисларининг жорий йил биринчи чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан брифинг ташкил этилди.
 
2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 1 минг 693 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўрилиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 28,1 фоиз, ишлар бўйича эса 27,3 фоиз камайган.
 
Етказилган 26,4 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрни қопланган. 140 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. 548 жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 41,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
 
– Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 248 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди, –дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломов. – Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари камайгани кузатилди. Хусусан, қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик, безорилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.
 
Тошкент шаҳар Маъмурий судининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ва туман судларига жорий йилнинг биринчи чорагида жами 14 минг 90 нафар шахсга нисбатан 12 минг 910 маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш биринчи босқичда кўриш учун келиб тушган.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 6 минг 97 фуқаролик иши кўрилган. Ўз навбатида, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2019 йилнинг биринчи чорагида суд буйруғи тартибида 3 минг 337 ариза тамомланган.
 
Тошкент шаҳар ва туманлараро иқтисодий судларига жорий йил биринчи чорагида 111 мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатлар мазмун бўйича таҳлил қилинадиган бўлса, суд ҳужжатларига нисбатан 40 та, суд ҳужжатлари ижроси юзасидан 6 та, суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та ҳамда бошқа масалалар бўйича 51 тани ташкил этган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан шахсий қабулга 58 оғзаки, 1 ёзма равишда мурожаат қилинган бўлиб, шундан 30 таси суд ҳужжати устидан норозиликни ифодалайди. Мурожаатларга оғзаки ва ёзма тарзида жавоблар берилган.
 
Судьялар томонидан иқтисодий низоларни кўриш жараёнида жами 16 ҳуқуқий таъсир чораси, яъни 1 тадан моддий, маъмурий, 11 та интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 3 та бошқа хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
 

 

Г. Бобоева, ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: