Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ва Олий суд судьялари жорий йил 26 май куни аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Хоразм вилоятида сайёр қабуллар ўтказди. Сайёр қабуллар Боғот ва Урганч туманларида ташкил этилди.
Учрашувларда 96 нафар фуқаро мурожаати тингланди.
Иқтисодий судлар томонидан қабул қилинган мурожаатлар юзасидан 3 нафар фуқаронинг шикояти назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилиниб, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Маъмурий судларга тааллуқли 4 нафар фуқаронинг назорат тартибидаги шикояти ўрганиш учун қабул қилиниб, 10 нафар фуқарога тушунтириш берилди.
Жиноят ишларига тааллуқли 7 та шикоят назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилинди. 3 нафар фуқарога тушунтириш берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қабул қилинган мурожаатлар юзасидан 6 та назорат тартибидаги шикоятлар ўрганиш учун қабул қилинди. 58 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабуллар жараёнида халқ билан очиқ мулоқот ва учрашувлар бўлиб ўтди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш