МЕҲРЛИ, САХОВАТЛИ БЎЛАЙЛИК…

30 май 2019

Юртимизда муборак Рамазон ойи ўзгача файзли, қут-баракали ўтмоқда. Халқимизга хос эзгу одатга кўра, шу қутлуғ кунларда барча бир-бирининг ҳолидан хабар олиб, қўлидан келган ёрдамини аямайди. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кўнгли ярим инсонларга ёрдам қўлини чўзаётган юртдошларимиз кўплиги қувонарлидир.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман Маъмурий суди жамоаси ҳам Рамазон кунларида шундай савобли юмушларга қўл урмоқда.

Яқинда Олтинсой туман Маъмурий суди раиси Қаҳрамон Туранов бошчилигидаги жамоа аъзолари “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда яшовчи бир гуруҳ инсонлар ҳолидан хабар олди.

88 ёшни қаршилаган Мукаррам ая Акбарова уч йилдирки, бетоблиги туфайли тўшакка михланиб қолган.

Туман Маъмурий суди жамоаси Мукаррам аядан ҳол-аҳвол сўради, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, моддий ёрдам кўрсатилди.

– Давлатимизга, Президентимизга минг раҳмат, болам, – дейди Мукаррам ая. – Биз каби қарияларни ҳам унутмай, кўп яхши эътибор қаратиб келмоқда. Пенисиямни уйга олиб келиб беради. Худо шукр, фарзандларимиз, невараларимиз соғ-омон, тўкин ҳаёт кечираяпмиз. Ҳукумат ҳам, сизлар ҳам омон бўлинглар.

Шу куни маҳалладаги кам таъминланган, ногиронлиги бор Мансур Темиров, Ислом Рашидов, Қурбоной Содиқова, Қаҳрамон Норқулов хонодонига ҳам ташриф буюрилиб, уларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

 

Олтинсой тумани Маъмурий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: