ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ
SOF.UZ сайтида чоп этилган “Олий суд навоийшунос Акром Маликнинг шикоят аризасига эътибор қаратмади” мақоласи юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2017 йил 13 январдаги ҳукмига кўра, Маликов Акром Абдухамидович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 2441-моддаси 3-қисми “а,в,г” бандлари, 2442-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, шу суд кассация инстанциясининг 2018 йил 23 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳимоячилар Т.Жуманиязов ва Ф.Мустонов томонидан А.Маликовга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб, Олий судга назорат тартибида шу йил 22 июль куни шикоят берилган.
Ҳозирда мазкур шикоят асосида А.Маликовга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўрганилаётгани маълум қилинади.
Олий суд Матбуот хизмати