ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясида “Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича Жиззах вилоят судлари раислари ҳамда жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича Жиззах шаҳар судлари раислари, тадбиркорлик субъектлари, давлат солиқ иинспекцияси масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини” суд томонидан ҳимоя қилиниши мавзусида Жиззах вилоят судлари раисларининг маърузалари тингланди.

Маърузачилар мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаш билан бирга, суд ҳокимиятининг эшиклари тадбиркорлар учун доимо очиқлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни “Фаол инвестициялар ижтимоий ривожланиш” йилида амалга оширишга оид давлат дастури ва мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларга иқтисодий процессуал кодекси, маъмурий, фуқаролик ва жиноят кодексларининг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Суд раислари тадбиркорларнинг ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: