25 НАФАР МАҲКУМ ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Хабар қилиб бораётганимиздек, шу кунларда Олий суд раҳбарлари ҳудудларда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьялари  жорий йил 3 август куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани Халқ қабулхонаси ва 4 август куни Денов тумани Халқ қабулхонасида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қабул қилди.

Қабул натижалари бўйича Термиз ва Денов туманларида жами 132 нафар фуқаро ва тадбиркор қабул қилинди. Шундан 28 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун олинди.

Мурожаатлардан 25 таси судга оид, 3 таси Мажбурий ижро бюроси ходимларининг суд қарорлари ижроси таъминланмаётганлиги юзасидан бўлди.

Қабулларда 79 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайёр қабуллар доирасида 25  нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.(Улар орасида жазони ўташ жойидан озод қилиниб, жазо енгилроғи билан алмаштирилган, шунингдек, аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган, жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилганлар бор.)

 Қабул жараёнида аҳоли ва тадбиркорларга суд ҳуқуқ соҳасида бўлаётган янгиликлар, мулк ҳуқуқи ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, уларни суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақида тушунтириш берилди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: