РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИЛГАН
Олий судга “Ўзбекистон овози” газетаси таҳририятидан газетада эълон қилилган “Ишламасдан ҳам маош олса бўлади ёки Самарқанддаги “129-автокорхона” МЧЖ таъсисчиси нимадан норози?” сарлавҳали мақола юзасидан муносабат билдириш сўралган хат келди.
Ўқувчига тушунарли бўлиши учун иш ҳолати бўйича қисқача маълумот. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг шу йил 29 январдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарлар Д.Нуруллаев ва бошқаларнинг жавобгар Самарқанд шаҳрида жойлашган “129-сон автокорхона” МЧЖга нисбатан иш ҳақи, моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Суд қарорига нисбатан “129-сон автокорхона” МЧЖ таъсисичиси Р.Яхияев томонидан аппеляция тартибида шикоят келтирилган бўлиб, вилоят суди аппеляция инстанциясининг 21 майдаги ажримига кўра, суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Шуни алоҳида қайд этамизки, мазкур мақола юзасидан жорий йил 1 апрелда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси томонидан расмий муносабат билдирилган.
Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати
Фикр қолдириш