“ОЛИЙ СУД СУДЬЯЛАРИДАН МИННАТДОРМАН”
Ўзбекистон Республикаси Олий судига Навоий шаҳар Толстой кўчаси, 16 уй, 27-хонадонда яшовчи Шоҳруҳ Юлдашевдан қуйидаги мазмунда миннатдорлик мактуби келди. Унда жумладан шундай дейилади:
“Мен Ш.Юлдашев 2015 йил Кармана туманида 720 кв.м.га меҳмонхона қургандим. Кармана тумани ҳокимлиги судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, меҳмонхонани буздириб, бизни у ердан чиқаришни талаб қилишди. Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди (2018 йил 19 апрель) ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантирди. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди ажрими (2018 йил 11 декабрь) билан Кармана туманлараро суди ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирди.
Адолатсизликдан анча овора бўлдим.
Шундан сўнг юқори турувчи Олий судга мурожаат қилдим.
Олий судда шикоятим А.Муродов раислигида, К.Тарихов, Ж.Тиркашев (судлов ҳайъати аъзолари) Республика Бош прокуратураси Бошқарма прокурори А.Халияров иштирокида кўриб чиқилиб, қуйи суд қарорлари бекор қилинди. Меҳмонхона ўзимга қолдирилди. Бундан чексиз миннатдорман. Фурсатдан фойдаланиб, Олий суд раиси К.Комиловга, Олий суд судьяларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Адолатни тиклашдек ишларингизда ривожлар тилайман”.
Ҳурмат билан, Ш.Юлдашев
31 июль 2019 йил
Фикр қолдириш