АМАЛИЙ МУЛОҚОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаоллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий суд раиси,  судялари ва ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда одил судлов тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо бердилар. Хусусан, “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони соҳада чинакам бурилиш ясагани қайд этилди. Мазкур фармон мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилангани устувор вазифалардан келиб чиқиб, одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликларни тизимли бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Таъкидланганидек, жорий йилда сиёсий партиялар олдида жиддий синов турибди. Яъни йил якунида парламент қуйи палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда муваффақият қозониш эса кўп жиҳатдан партиянинг дастури ва Сайловолди дастури қанчалик халқчил ва долзарб масалаларни қамраб олганлигига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда O`zLiDeP жойларда Ҳаракатлар стратегиясига мос тарзда янгиланган дастури ва Сайловолди дастурини кенг муҳокама қилмоқда.

Мазкур давра суҳбатида ҳам O`zLiDeP Сайловолди дастурида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида белгиланган устувор вазифалар тўғрида ахборот берилди.

Олий суднинг судьялари ва  ходмлари томонидан партия Сайловолди дастурида суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд нуфузини ошириш, суд тизимни демократлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган вазифалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: