НАВОИЙДАГИ САЙЁР УЧРАШУВЛАР…
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъқидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги № РС-44-19-сонли қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланди.
Бундан ташқари, Навоий вилоят судлари раисларининг туманлар кесимида август-сентябрь ойларида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси тасдиқланиб, мазкур режага асосан жорий йилнинг
5-7 август кунлари вилоятнинг Хатирчи, Навбаҳор ва Конимех туман Халқ қабулхоналарида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди.
Сайёр қабуллар жараёнида вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва ўринбосарлари тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилишини таъминлади.
Жумладан, 5 август куни Хатирчи туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабул жараёнига жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 1 та мурожаат, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 4 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
7 август кунида Навбаҳор ва Конимех туман Халқ қабулхоналарида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқаролар қабул қилинди.
Мазкур қабуллар жараёнида Навбаҳор туманида жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 3 та мурожаат, иқтисодий суд фаолиятига оид 1 та мурожаат, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 та мурожаат, маъмурий суд фаолиятига оид 2 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатчиларга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Конимех туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий суд фаолиятига оид 5 тадан мурожаат, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 3 та мурожаат, маъмурий суд фаолиятига оид 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаат муаллифларига процессуал тартибда мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида
вилоят суди раислари томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда
суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда
самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Маъмуржон Кадиров,
ЖИБ Навоий вилоят суди судьяси
Фикр қолдириш