КОРХОНАДА САЙЁР УЧРАШУВ
Асака тумани маъмурий суди раиси Б.Бердиев томонидан “Uz Auto Motors” акциядорлик жамияти ишчилари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда суд раиси томонидан МЖтК нинг 61-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик талаблари, унинг оқибатлари юзасидан тушунтириш берилди.
Таъкидландики, мамлакатимиз иқтисодиёти кун сайин жадал тараққий этиб бормоқда. Халқаро иқтисодий муносабатлар кўлами кенгаймоқда. Юртимизга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ маънавий қадриятларимиз билан танишар экан, оммавий-ҳуқуқий муносабатларга ҳам бефарқ эмас.
Маърузачи ўз сўзида янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг аҳамияти, унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида ҳам йиғилганларга маълумот бериб ўтди.
“Uz Auto Motors” акциядорлик жамияти юртимиздаги йирик корхоналардан бири. Бу ерда ўн мингдан ортиқ ишчилар меҳнат қилади. Айрим ишчи-ходимларнинг ўз вазифасини суистеъмол қилиб, ўғирлик, ташмачилик холатлари корхона шаънига тўғри келмайди. Бу борада аниқ мисоллар келтирилди.
Тадбирда Асака тумани маъмурий суди раиси Б.Бердиев ишчи-хизматчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.
Олий суд Матбуот хизмати
Андижон вилоят фукаролик апелация суди судялари иккта вазирлик чикарган ва адлия вазирлигидан руйхатдан уткан карорларни инобатга олмаган холда карор кабул килди менимча бу ерда менимча карупсия аралашган