КАССИР ИШГА ТИКЛАНДИ

Ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш, дам олиш ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилганда судга мурожаат қилишга ҳақли.

Даъвогар М.Иргашева ҳам меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  учун судга мурожаат қилган.

obod.png

Даъвогарнинг жавобгар  Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилоят бўлими Шаҳрихон филиали маъмуриятига нисбатан  ишга тиклаш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича апеллация шикояти жорий йилнинг 21 май куни Фуқаролик ишлари  бўйича Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида  кўриб чиқилди ва М.Иргашеванинг апелляция шикояти қаноатлантирилди.

Буйруқнинг бекор қилинишига иш берувчи томонидан Меҳнат кодекси талабларига риоя қилмаганлиги  асос бўлди.

Аниқланишича, даъвогар мазкур филиалда  1999 йил 12 январдан буён  кассир лавозимида ишлаб  келган. 2017 йил 6 сентябрдаги  буйруқ билан филиалнинг “Айирбошлаш шаҳобчалари шўъбаси касса кассир-назоратчиси” вазифасига ишга тайинланган. Ушбу вазифада ишлаб келган С.Азимова бола парваришлаш таътилидан қайтгандан кейин 2018 йил 27 ноябрда М.Иргашева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

         Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозим. Мазкур кодекс 112-моддасининг 1-2 бандларига мувофиқ, ишга тикланганда иш берувчига  ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилиши белгиланган.

Даъвогар М.Иргашева аввалги лавозимига ишга тикланди ва мажбурий прогул учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни чегирган ҳолда 25.003.099 сўм иш ҳақи, 2.083.592 сўм маънавий зарар ундирилиши юзасидан қарор чиқарилди. 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: