СУДЛАРНИНГ ЯНГИ БИНОСИ УЧУН ҚАРИЙБ 3 МИЛЛИАРД СЎМ САРФЛАНДИ

Сирдарё вилояти Оқолтин туман иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар бўйича судлари янги бинода иш бошлади.

photo5188643372485684046.jpg

 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Сирдарё вилояти ҳамда Оқолтин тумани ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

sudlarningyangibinosiuchunariyb3milliardsmmablasar.jpg

 “Мирзачўлагроқурилиш” лойиҳаси асосида барпо этилган 2 қаватли иншоотнинг қурилиш ишларига 2 миллиард 951 миллион сўм маблағ сарфланди.– Бино 2 та суд зали, ходимларнинг меҳнат қилишлари учун барча қулайликлар яратилган 7 та иш кабинети, 2 та архив, навбатчилик, дам олиш хоналаридан иборат, – дейди “Янгиер ред голд” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рамиз Шарипов. – Иншоотнинг зарур жойларига кузатув камералари, алоқа воситалари ўрнатилди, бугунги кун талаби даражасидаги энг замонавий компьютер, мебель ва бошқа зарур буюмлар билан жиҳозлади. Шунингдек, бино ёнидан алоҳида замонавий ошхона барпо этилди. Ҳовли қисмида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, мевали, манзарали дарахт ва тур гул кўчатлари ўтказилди. 

photo5188643372485684074.jpg

 Шунингдек, туман фуқаролик суди биноси ҳам реконструкциядан кейин фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди. 

 А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: