АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ташаббуси билан Нурота туман Давлат солиқ инспекциясида Навоий вилоят божхона бошқармаси ва туман давлат солиқ инспекция ҳамда тумандаги тижорат банклари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сайёр учрашув ўтказилди.

Аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган солиқ концепцияси асосида фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар, имкониятлар ҳақида маълумот берилди.   

Учрашувда, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда жойларда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган мавзуларда маърузалар қилинди, тадбиркорларни ўйлантираётган саволларга жавоб қайтарилди.

Учрашувдан сўнг Нурота туман Давлат солиқ инспекцияси биносида сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.

Суд мажлисида 12 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан Нурота туман давлат солиқ инспекцияси тақдим этган аризалар мазмунан кўриб чиқилди.

Навоий вилояти иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: