КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг хуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларни қонунга итоат этиш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишда долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири инсон ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судида “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, суд тизими фахрийлари, Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари, судьяликка номзодлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан фикр юритишди.

Суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш, судьялар томонидан одил судловни амалга оширишда судьялик қасамёди, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, порахўрлик ва бошқа шу каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилиши олдини олиш мақсадида халқ билан доимий равишда давра суҳбати ва учрашувлар ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Жиноят ишлари бўйича 
Қорақалпоғистон Республика суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: