ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш, инсон тақдирини ҳал этишда судьяларнинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида эса поклик устувор бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли  ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Шу ўринда айниқса, кучли судьялар корпусини шакллантириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши сифатида қаралаётгани бежиз эмас.

Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг суд ҳокимияти органларига ишончни янада ошириш мақсадида Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан “Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суд, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети педагог-ходимлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари раислари ҳамда судьялари иштирок этиб, суд-ҳуқуқ соҳасида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилиётган ислоҳотлар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг бугунги аҳволи аторфлича муҳокама қилинди.

Йиғилганлар суд идораларини “Адолат қўрғони”га айлантириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш мақсадида ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида У.Мингбоевнинг бу соҳани янада такомиллаштириш юзасидан билдирган таклифлари асосида туман (шаҳар) ва вилоят даражасида фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий судларни ягона суд сифатида бирлаштириш, бунда туман (шаҳар) судларида ҳар бир йўналиш бўйича ихтисослашган судьяларнинг фаолият кўрсатиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларда  судлов ҳайъатларини ташкил этиш, судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ОАВ билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, судлар фаолияти ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотни етказиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Олий суд жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорликни амалга оширувчи таркибий тузилмаларни ташкил этиш, шунингдек Олий суд тузилмасида суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликни таҳлил қилиш, судларнинг ташкилий фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи бўлсада, унинг тузилмасида норма ижодкорлиги билан шуғулланувчи махсус таркибий тузилма мавжуд эмаслиги сабабли янги суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликни таҳлил қилиш каби бошқармалар, судларда судьялар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, суд мажлисида белгиланган тартибни сақлаш вазифалари юклатилган махсус қўриқлаш хизмати ташкил этиш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати  якунида, тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.  

Умид Сайдахмедов

Ўзбекистон Республикаси 
Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги 
Судьялар олий мактаби “Иқтисодий ҳуқуқ”
 кафедраси доцент в.б.

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: