САЙЁР УЧРАШУВЛАР МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ МАҚБУЛ ЕЧИМИ

Мамлакатимиз иқтисодий соҳадаги ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимизда аҳолининг бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлаш билан биргаликда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг тубдан камайишига, оилалар тинчлиги ва фаровонлигига ҳам хизмат қилади.

Шу ўринда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ҳамда бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили юртдошларимизнинг давлат идораларига бўлган ишончининг ортишига ва уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун замин яратмоқда.

Шундай бир шароитда, аҳоли билан уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларини амалга оширишга амалий ёрдам бериш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ушбу соҳадаги тўсиқларни бартараф қилишга ва ушбу мақсадларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиб беришга қўмаклашиш, ушбу соҳада содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш бўйича тушунтиришлар бериш мақсадида ушбу соҳанинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш учун жипcлашган ЖИБ Пешкў туман суди,ФИБ Пешкў туманлараро суди, Пешкў туманлараро иқтисодий суди ва Пешкў туман маъмурий судлари томонидан жорий йил август-сентябрь ойлари давомида Бухоро вилояти Пешкў туманида истиқомат қилувчи фуқаролар билан “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиш ҳолатларини олдини олиш” бўйича жойларда сайёр қабул қилиш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланган.

Мазкур тадбирлар режасининг ижроси юзасидан жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси Ф.Икрамов, фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди раиси в.б М.Раджабов, Пешкў туманлараро иқтисодий суди раиси в.б Ф.Муродов ва Пешкў туман маъмурий суди раиси У.Аллаев томонидан тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида, жумладан “Ўзбек”,“Туркистон”, “Куёвхўжа”, “Навгоҳон”, “Шавгон”, “Қучоқ”, “Хуррам” маҳаллаларида аҳоли ва кичик бизнес субъектлари ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу тадбирда иштирок этган туманда истиқомат қилувчи фуқаролар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларини амалга ошириш бўйича судларга оид ҳамда бошқа соҳалардаги муаммолар билан мурожаатлари юзасидан судлар томонидан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, мажбуриятлари тушунтирилди.

Тўғридан-тўғри ва жонли тарзда бўлиб ўтган сайёр қабулда судлар томонидан кўриб чиқилаётган ва кўрилган ишлар юзасидан ҳам асослантирилган тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулларда аҳолини жиноий, маъмурий, иқтисодий соҳадаги низолар, оила ва никоҳ, мерос, ер ва уй-жой низолари, меҳнатга оид, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши билан боғлиқ мол-мулкни компенсация қилиш масалалари, судларга мурожаат қилишда давлат божи тўлаш тартиби каби масалалар қизиқтирди.

М.Раджабов,
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешкў туманлараро суди раиси в.б

  • Жиззах вилоятида хам сайёр кабул утказиладими

    18.08.2019 at 08:49

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: