ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДЛАРИ РАИСЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛДА

Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Мирзо Улуғбек ҳокимияти биносида ташкил этилган сайёр қабулда суд раислари билан бир қаторда  прокуратура, давлат солиқ инспекцияси, ҳоким ўринбосарлари, Бош вазирнинг тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича Мирзо Улуғбек туманидаги вакили, тумандаги корхона-ташкилот, тадбиркорлик субъектлари  ҳамда  ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Б.Исламовга 4 нафар шахсдан мурожаат келиб тушди. Уларга ҳуқуқий тушунтириш  берилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида суд раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Яшнобод туман Давлат Солиқ инспексияси биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда асосий эътибор тадбиркорларнинг муаммоларини эшитиш асносида  уларга кредит олиш, банк имтиёзларидан фойдаланиш, инвестиция киритиш масалаларида  ҳуқуқий тушунтириш берилди. 

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисига 6 нафар шахсдан мурожаат бўлди. Мурожаатчиларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари  Тошкент шаҳар фуқаролик, маъмурий, иқтисодий  судлари раислари ўзларига алоқадор мурожаатларга батафсил жавоб беришди.

Фазлиддин  Зиётов,
Жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар  суди бўлим бошлиғи

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: