БУЛУНҒУР ВА ЖОМБОЙ ТУМАНЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ
Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан Булунғур ва Жомбой туман Халқ қабулхоналарида тадбиркорлик субъектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказилди. Унда мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳияти тушунтирилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда 28 нафар тадбиркор ва фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатларнинг 20 таси судга оид, 2 таси туман ҳокимлигига, 2 таси Мажбурий ижро бюросига, 2 та мурожаат банкдан кредит олиш бўйича, 1 та мурожаат ИИБ га ва 1 та меҳнат бандлигига оид мурожаатларни ташкил этди.
Сайёр қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. 18 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабул доирасида туман судлари томонидан сайёр судлар ўтказилиб, 21 нафар маҳкум иши кўриб чиқилди. 6 нафар аёл жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилинган бўлса, 30 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш