УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига аҳолида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни юксак инсоний туйғулар руҳида ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва Республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш тўғрисдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 17-18 август кунлари Жиззах вилоят маъмурий судида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Унда Жиззах вилояти маъмурий суди жамоаси ҳамжиҳатликда иш олиб бордилар. Ҳудуд атрофи супирилиб, чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Деворлар оқланди.
Ҳашар – элга ярашар, дейишади.
Иш жойинг тоза-озода бўлганга нима етсин…
Ю.Қудратов,
Жиззах вилоят маъмурий суди девонхона мудири
Фикр қолдириш