САЙЁР УЧРАШУВ
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар “Оқдарё” МФЙда жойлашгган 24-мактабда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари иштирок этди.
Мазкур тадбир судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Шаҳрсисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашувда иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Қашқадарё вилоят иқтисодий суди
Фикр қолдириш