ЙЎЛГА ЧИҚҚАНДА ТАРТИБ ҚОИДАНИ БИЛМОҚ ЗАРУР

Андижон вилояти Асака туман маъмурий суди, Андижон вилоят транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙПХБ билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди.

Унда  транспорт йўналишида иш олиб борувчи тадбиркорлар, ҳайдовчилар,  лицензия берувчи уюшма раҳбарлари ва транспорт бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ИИБ ЙПХХБ бошлиғи ҳайдовчиларнинг тезликни ошириш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлувчи омиллар ҳақида маълумот берди.

Ҳайдовчилар билан очиқ мулоқотда кундалик ҳаётда бўлаётган ҳуқуқбузарлик, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва оқибатлари,  унга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳайдовчилар билан савол-жавоб ўтказилди.

Шуни айтиш лозимки, айрим ҳайдовчилар ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Бу савол-жавобларда аён бўлди. Масалан, лицензия тугагач, уни чўздириш ёки янгилаш масаласида ҳайдовчилар нима қилишни билмай қолишади.

 Аслида, ҳайдовчи лицензия муддати тугаш вақтидан 10-15 кун аввал ҳаракат қилиб, хужжжатларини уюшмага топширса, уюшма томонидан тақдим этиладиган лицензия асосида тадбиркорлик фаолияти бемалол давом эттирса бўлади. Аммо кўпчилик бу оддий ҳақиқатни эсдан чиқариб қўяди, билиб туриб ҳам қилмайди, натижада ҳуқуқбузарлик содир этилади,  шу ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилиши  жиноятга сабаб бўлади.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш эса оғир оқибатларга олиб келиши ҳаммага аён.

Бу масалада уюшма раҳбарлари ҳам асло бефарқ бўлмаслиги лозим. Ҳар бир тадбиркорга ўз вақтида тўғри тушунтирилса,  қонунбузилишларнинг олди олинади.   

Учрашув қатнашчилари, суд раисига, вилоят транспорт бошқармаси ва ИИБ ЙПҲҲБ га ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий тушунча олдилар.

Судлар ва ҳамкор ташкилотлар билан келгусида  бу каби учрашувларни кўпроқ ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Умуман олганда тадбирда 150 нафарга яқин ҳайдовчи, 10 нафарга яқин уюшма раҳбари ва транспорт бошқармасининг тўлиқ таркиби иштирок этди.Уларга қоидаларни эслатувчи буклетлар тарқатилди. 

    Баҳром Бердиев,
Асака туман маъмурий суди раиси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: