ИШ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИЛМОҚДА

2019 йил 5 августдаги “ЎзА минбари: “Дардимни кимга айтаман?” сарлавҳали материали бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

2016 йил 23 сентябрдаги жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди ҳукмига кўра Элмурод Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаб 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баробари миқдорида жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 25 октябрдаги ажрими билан Э. Мирзаевга оид ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Айни пайтда Э. Мирзаевнинг назорат тартибидаги шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят иши материаллари билан биргаликда ўрганилмоқда.

Бунинг натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

  • Билолиддин

    Бундай нотариуслар бир нечта. Жиддий ўрганиб қарор қабул қилиш керак.

    23.08.2019 at 02:12

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: