ЭНГ МУНОСИБ СУДЬЯ
Судьяларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, кундалик фаолиятида фойдаланаётган қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан уларни хабардор этиш орқали қонуний ва адолатли суд қарорларини чиқарилишига эришиш, судьялар томонидан одил судловни амалга оширишда моддий ва процессуал ҳуқуқ номаларини тўғри қўлланилишини таъминлаш, судьялар корпуси салоҳиятини аниқлаш, одил судлов сифатини яхшилаш мақсадида Бухоро вилоят иқтисодий судлари судьялари ўртасида “Муносиб судья” танлови ўтказилди.
Танловда 9 нафар судья ўзаро беллашди. Унда иштирокчилар IQ тест, савол-жавоб ва казуслардан иборат учта шарт асосида беллашди. Тўпланган баллар натижаларига кўра Бухоро вилоят иқтисодий суди судьяси Жасур Юсупов танлов ғолиби деб топилди.
Ғолибга эсдалик совғалар топширилди.
Биз ҳам ғолибни чин дилдан қутлаймиз!
Бухоро вилоят иқтисодий суди
Фикр қолдириш