СУД РАИСЛАРИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Қувасой шаҳар “Маҳалла” жамғармаси биносида жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси С.Юлдашев, Қувасой шаҳар маъмурий судининг раиси М.Абдубаннабов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси И.Ибрагимов, Қувасой шаҳар адлия бўлими бошлиғи Х.Иномов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қувасой шаҳридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси масъул ходимлари иштирокида Қувасой шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қувасой шаҳар маъмурий суди  

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: