САЙЁР УЧРАШУВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш, мавжуд муммоларони бартараф этиш мақсадида Когон туманида жойлашган жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар раислари “Туркистон” МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан учрашув ва сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбирда “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид қонунчиликдаги сўнги янгиликлар ва ўзгартиришларнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, 8 нафар фуқаро қабул қилиниб, муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берилди.
-Тинч ва осуда шу юртда яшаётганимдан фахрланаман, – дейди учрашув иштирокчиларидан бири Ж.Шайдулина, – олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижасини ҳар он ҳис этмоқдамиз. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга, бугунги тадбир ташкилотчиларига қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилганлари учун раҳмат айтамиз.
Учрашувда иштирокчиларнинг ҳар бир саволига батафсил жавоб қайтарилди.
М.Шарипов,
Когон туманлараро иқтисодий
суди девонхона мудири
Фикр қолдириш